-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қултўраев Абдумўмин Абрахматович

Ташкилий назорат, таҳлил ва архив ишлари бўлими бошлиғи

“Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририятининг Ташкилий назорат-таҳлил ва архив ишлари бўлими бошлиғи

1963 йил 5 феврада Сурхондарё вилояти Денов туманида тугилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос

1997 й. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1980-1981 йй. Сурхондарё вилояти, Денов тумани Юрчи пахта тайёрлаш пунктининг ишчиси вазифасидан бошлаган. 1985-1990 йй. Денов тумани “Москва” жамоа хўжалигининг юрист-маслаҳатчиси, 1992-1996 йй. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси бошқарма ва бўлимларининг инспектор ва катта инспектори, 1997-1998 йй. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бадиий адабиётни тарғибот қилиш марказининг ташкилотчи мухбири, 1998-2009 йй. Адлия вазирлиги муассислигидаги “Ҳаёт ва қонун” юридик журнали ва “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси Бирлашган таҳририятнинг кадрлар бўлим бошлиғи, 2009-2014 йй. “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятнинг Ташкилий-назорат, кадр ишлари бўйича Бош мутахассиси, 2014 йил 5 августдан “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятнинг Ташкилий назорат-таҳлил ва архив ишлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари: Ҳар  куни — 09-00 дан 18-00 гача

Телефон: 233-44-23