-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Норқобилов Норқўчқор Раҳматович

Бош муҳаррир

1968 йил 5 мартда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. Маълумоти олий, журналист.

1992 й. Тошкент давлат университетини, 2005 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузиридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1990-1990 йй. “Ёш ленинчи”(ҳозирги “Туркистон”) газетасининг мухбири лавозимида бошлаган. 1990-1994 йй. “Саодат” журналининг бўлим мудири, масъул котиби, 1994-1997 йй. Ўзбекистон телевиденияси Сиёсат таҳририяти муҳаррири, Иқтисодий ижтимоий, сиёсий дирекцияси директорининг ўринбосари, 1997-1999 йй. “Халқ сўзи” газетасининг бўлим мудири, 1999-2003 йй. “Ўзбекистон овози” газетасининг бўлим мудири, 2003-2003 йй. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррир ўринбосари, 2003-2006 йй. “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг бўлим мудири, Бош муҳаррир ўринбосари, 2006-2007 йй. “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири ҳузуридаги мухбир, Бош муҳаррир ўринбосари, 2007 й. - ҳ.в. “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририятининг Бош муҳаррири

1993 йил Усмон Носир мукофоти совриндори, 2001 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Давлат мукофотлари билан тақдирланган. 3-даражали адлия маслаҳатчиси.

Қабул кунлари: Ҳар ойнинг биринчи сешанба куни — 9-00,

Телефон: 233-44-24.