-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ иммунитетни шакллантириш муҳим вазифа

16.09.2014

Президентимизнинг жорий йил 6 февралдаги “Ўз­бекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида янги босқични бошлаб берди.

Адлия вазирлигида ташкил этилган навбатдаги ўқув-маш­ғулот меҳмони ТДЮУ доценти Эшмуҳаммад Қодиров “Мамлакатимизда ёш­ларга оид давлат сиёсати­нинг маърифий-ҳу­қуқий асослари”, деб номланган маърузасида мамлакатимиз келажагининг бунёдкори бўл­ган ёшлар қонунчилиги, улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, яратилаётган қу­лайлик ва имтиёзлар ҳусусида фикр юритди.

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди.

 

Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси

35-36-сон.