-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

МАҚСАД АНИҚ бу авлодлар соғлом ва баркамол бўлишидир

16.09.2014

Шу ўринда бир мулоҳазани айтмоқчиман. Касб-ҳунар коллежи ва лицейларда таълим олаётган юқори босқичдаги ўқувчиларга ФҲДЁ бўлими ходимлари иштирокида оила қуриш, никоҳ ва унинг мазмуни, моҳияти ҳақида ҳафтада бир соат машғулот ўтказилиши йўлга қўйилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Бир донишманд “никоҳдан ўтиш мажбурий эмас, лекин никоҳдан ўтдингми, унинг қонун ва қоидаларига бўйсунишга мажбурсан”, деган экан. Никоҳдан ўтган ҳар бир йигит-қиз жамиятнинг том маънодаги масъул кишиси, оила, деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг яратувчиси саналади. Улар эртага ота-она, деган юксак ном соҳиби бўлади.

Шундан келиб чиққан ҳол­да бўлимимиз томонидан тумандаги касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг юқори босқич ўқувчилари билан қонуний никоҳ ва унинг шартлари, оила муқаддаслиги борасида мунтазам давра суҳбатлари ўтказиб келмоқдамиз. Шунингдек, бўлимимизга умр йўлдоши билан 50 йил ва ундан ортиқ бирга аҳил яшаган нуроний отахон ва онахонларни таклиф этиб, уларнинг ҳаётий тажрибалари ҳақида амалий машғулотлар ўтказиб келинади.

Хулоса қилиб айтганда, барча саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад битта: турмуш қураётган ёшларнинг ҳаётини обод, оиласини мус­таҳкам, туғилажак фарзандларининг соғлом бўлишини таъминлашдир.

 

Ситора РАШИДОВА,

Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси

35-36-сон.