-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

ҚАРЗДОР ОТАЛАР ҚАРЗЛАРИНИ ТЎЛАШДИ

16.09.2014

Хусусан, ҳудудий бошқармада фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари ижро иш юритувидаги фуқаролар фойдасига алимент пулларини, пул суммаларини ундириш ва бош­қа мазмундаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш алоҳида назоратга олинган бўлиб, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизим ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида фуқаролардан келиб тушган 256 та ариза-шикоят кўриб чиқилиб, мурожаатларнинг 99 таси қаноатлантирилган ва 157 та мурожаат бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Жумладан, фуқаро Гулнорахон Расулованинг собиқ турмуш ўртоғи Улуғбек Расулов икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги тўғрисидаги аризасини ўрганиш давомида қарздор У.Расуловнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли Жиноят кодексининг 122-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, фуқаро Дилфузахон ўозиеванинг ҳам собиқ турмуш ўртоғи Қаҳрамон Топволдиев бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги тўғрисидаги аризаси ўрганиб чиқилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Қ.Топволдиевнинг алиментдан бўлган 5.581.900 сўм қарзи тўлиқ ундирилиб, Д.ўозиевага топширилди.

 

Султонбек ИСОҚОВ,

Суд департаментининг

Андижон вилоят ҳудудий

бошқармаси бўлим бошлиғи