-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

23.09.2014

Уч босқичдан иборат кўрик-танлов жараёнида нотариал идоралар ва ФҲДЁ бўлимлари фаолиятида ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, барча нотариал идора ва ФҲДЁ бўлимлари ихтиёридаги бинолардан фойдаланиш аҳволи яхшиланди;

— идоралар ҳудудлари тозаланиб, кўчатлар ўтқазилди;

— тасдиқланган номенклатура асосида ҳужжатлар йиғмажилдлари шакллантирилди.

— ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш сифатини яхшилаш мақсадида тайёрланган ҳужжатларнинг электрон матнлари яратилиб, 46 376 та нотариал ва 784 736 та ФҲДЁ ҳаракатлари бўйича маълумотлар электрон рўйхатлар базасига киритилди.

— норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий манбаларининг назорат ҳолатида сақланиши таъминланди. Қонун ҳужжатлари миллий базаси “Lex.uz” дастурига уланиши ва фойдаланиши ташкил этилди.

— нотариал ва ФҲДЁ ҳаракатларини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиши таъминланди.

Танловнинг якуний қисми Гулистон шаҳар Никоҳ уйи биносида бўлиб ўтди. Кўрик-танловда яхши натижаларга эришган давлат нотариал идора нотариусларидан Гулистон шаҳар 7-сон ДНИ нотариуси Мастура Эминова биринчи, Янгиер шаҳар ДНИ нотариуси Халима Шодиева иккинчи, Оқолтин туман ДНИ нотариуси Нодира Тошхўжаева учинчи ўринга муносиб, деб баҳоланди.

Шунингдек, ФҲДЁ бўлим мудираларидан Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Манзура Акрамова биринчи, Сирдарё туман 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Мамлакат Каримова иккинчи, Боёвут туман ФҲДЁ бўлими мудираси Лола Муратова учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Ғолиблар тақдирланди.

 

Азизбек МАВЛОНОВ,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

37-сон, 2014 йил.