-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

ХИЗМАТ БАЖАРИЛГАН БИРОҚ УНГА ҲАҚ ТЎЛАШ ПАЙСАЛГА СОЛИНГАН

23.09.2014

Қўлланилган таъсир чоралар натижасида тадбиркорлар манфаатига зид равишда қабул қилинган 55 та қарор бекор қилинган бўлиб, шундан 5 таси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 50 таси назорат қилувчи органлар қарорлари ҳисобланади. Шунингдек, 47 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 8 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Масалан, Андижон  шаҳридаги “Саркор қурилиш ҳамкор” хусусий корхонаси раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, 2013 йил 2 январда “Сўфиқишлоқ пахта тозалаш” АЖ билан тузилган шартномага асосан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ бажарилган бўлишига қарамасдан 324.352.301 сўм пул маблағи шу кунга қадар тўлаб берилмаётганлигини баён қилган. Мазкур ариза белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, вилоят хўжалик судига 2014 йилнинг 9 июнь куни тадбиркорлик субъектига 324.352.301 сўм асосий қарз, 162.176.150 сўм пеня ундириш ҳақида даъво ариза киритилди ва суднинг ҳал қилув қарорига асосан ушбу маблағ ундирилди.

Бошқарманинг “Ишонч телефони”га фуқаролардан ва тадбиркорлик субъектларидан тушаётган мурожаатлар ҳам ижобий қаноатлантириб келинмоқда.

Хусусан, Бўз туманида фаолият олиб бораётган “Исломбек Халилов савдоси” хусусий корхонаси раҳбари С.Халилова бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаатида кредит шартномасига асосан 16 миллион сўм кредит маблағини ўтказиб беришлари тўғрисида бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан банк томонидан кредит маблағи ўтказиб берилмаётганлигини билдирган. Ўрганиш натижасида ДТ “Халқбанк” Андижон вилоят филиалига тақдимнома киритилиб, филиалдан тадбиркор С.Халиловага 16.000.000 сўм кредит пул маблағи ажратиб берилди.

Бундан ташқари, “Ишонч телефони”га Жалақудуқ туман Охунбобоев шаҳрида фаолият олиб бораётган “Умид-2000” МЧЖ  раҳбарининг “Сўфиқишлоқ пахта тозалаш” АЖ ва “Асака-2 пахта тозалаш” АЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги оқибатида моддий зарар кўраётганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, жавобгар “Сўфиқишлоқ пахта тозалаш” АЖдан шартномага асосан кўрсатилган транспорт хизмати учун тўланиши лозим бўлган 101.860.241 сўмни ундириш юзасидан хўжалик судига даъво ариза киритилди ва суд томонидан тадбиркор фойдасига 101.860.241 сўм ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

 

Муҳаммадбобур КАРИМОВ,

Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи

37-сон, 2014 йил