-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

МАВЗУЛАР ҚАМРОВИ кенг миқёс касб этди

25.11.2014

Сўзга чиққанлар ёшларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни менталитетимизга ёт бўлган зарарли ғоя ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёш оилаларни маънавий ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар иқтидорини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида алоҳида тўхталдилар.

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланганлиги, хусусан, “Ўзбекис­тон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, уларнинг туб замирида эса ҳар томонлама етук ва мустақил фикр­лайдиган шахсни шакллантириш мақсади мужассам эканлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлган сайлов ҳуқуқи, сайлов қонунчилиги ҳақида, сайловларнинг фақат кўппартиявийлик асосида ўтказилишига эришилганлиги ва булар қонун билан мустаҳкамланганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, вилоятда воя­га етмаганлар ўртасида, аниқроғи, коллежларда таҳсил олаётган ёшлар ўртасидаги жиноячиликлар ҳақида тўхталиб, унинг олдини олиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Тадбирда қатнашган ўқувчилар мавзу бўйича ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Қоржов ЧОРИЕВ,

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

2014 йил, 47-сон.