-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Халқаро ва идоралараро ҳамжиҳатлик одам савдосининг пойини қирқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади

02.12.2014

Республика Бош прокуратураси, АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Одам савдосига қарши курашиш бўйича Фарғона вилоят идоралараро комиссияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда одам савдосига қарши курашиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, бу борадаги халқаро ҳамкорлик ҳамда одам савдосининг олдини олишга оид тажриба ва муаммолар хусусида маърузалар тингланди.

— Одам савдоси жабрдийдаларига тиббий, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишдан аввал уни руҳий тушкунликдан олиб чиқиш керак. Шундагина, у бизга кўнглини очиши, бошидан кечирганларини баён қилиб, тиббий, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам олишга розилик бериши мумкин. Бу эса ўша жиноятни очишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади, — дейди “Меҳримиз сизга” нодавлат нотижорат ташкилоти психологи Феруза Мусаева ўз маърузасида. — Айни масаладаги ишларда сифатга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Яъни бир маротаба одам савдосидан жабрланган киши яна қуюқ ваъдаларга, моддий рағбатлантиришларга алданиб қолмаслигини жиддий назорат қилиш зарур.

Вилоят ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари раҳбарлари, барча туман, шаҳар прокурорлари, СВОЖЖДЛҚК Департаментининг бўлим бошлиқлари, одам савдосига қарши курашиш бўйича туман, шаҳар идоралараро комиссиялари котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган икки кунлик семинар-тренинг савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

 

Хуршид СУЛТОНОВ,

“Инсон ва қонун” мухбири

2014 йил, 48-сон.