-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

КЎРКАМ БАХТ КОШОНАЛАРИ

16.12.2014

АНДИЖОН. Адлия  вазирлиги Ҳайъатининг 2013 йил 5 декабрдаги 21/13-сон қарори билан тасдиқланган “Адлия вазирлиги тизимидаги давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2014 йилга мўлжалланган дастур”га асосан Андижон вилоятида  3 та давлат нотариал идораси, 2 та ФҲДЁ бўлими мукаммал таъмирланди. Вилоят ДНИ ва ФҲДЁ архиви учун бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституция­си қабул қилинганининг йигирма икки йиллик байрами арафасида Жалақудуқ туман 1- ва 2-сон, Марҳамат туман 1-сон давлат нотариал идоралари ва Асака туман 1-сон ҳамда Марҳамат туман ФҲДЁ бўлимлари учун бинолар қайтадан тўлиқ таъмирланиб, тантанали равишда фуқароларга фойдаланиш учун топширилди.

Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги нотариал ва ФҲДЁ архиви учун шаҳар марказида янги бино қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

 

(Ўз мухбиримиз)

 

Наманган. Мамлакатимиз Конституция­си қабул қилинганининг 22 йиллиги арафасида Наманган вилоятининг Норин туманида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва туман давлат нотариал идораси учун янги қад ростлаган замонавий маъмурий бино фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида истиқлол йилларида аҳолига малакали ва сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, бу борада фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳамда давлат нотариал идоралари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Туман марказида жойлашган ушбу бинода фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган, замонавий техника жиҳозлари ва офис мебеллари билан таъминланган.

 

Аҳрор МАНСУРОВ,

Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

2014 йил, 50-сон.