-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

ИЖРОНИНГ САМАРАДОРЛИГИ фаолият мезонларига боғлиқ

16.12.2014

 

 

Истиқлол йилларида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти институционал тузилма сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ўзига хос ўринга эга бўлди.

Ўтган давр мобайнида Суд департаменти соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида бир қанча қонуности ва 30 га яқин идоравий ҳужжатлар қабул қилинди.

Президентимизнинг 2012 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, Суд департаменти фао­лияти самарадорлигини янада ошириш, унинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, суд ижрочиларининг меҳнатини моддий рағбатлантиришнинг янада мукаммал тизими белгиланди.

Соҳада амалга оширилган ишлар натижаси ўлароқ, қарорлар ижроси самарадорлигини ошириш, судларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлашда қатор ютуқларга эришилди.

Биргина мазкур йилнинг ўтган даврида суд ижрочилари томонидан 132 332 та ижро ҳужжати бўйича жами 290,6 миллиард сўм пул маблағи ундирилди.

Шундан қарздор корхона ва ташкилотлардан солиқ қарзларини ундириш билан боғлиқ 3 197 та ижро ҳужжатининг ижроси амалда таъминланиб, давлат фойдасига 94,9 миллиард сўм ундирилди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари ижросини самарали таъминлаш борасида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Хусусан, жорий йилда вилоят прокуратураси ташаббуси билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун талаби асосида ижрода умумий юрисдикция ва хўжалик судлари қарорлари бўйича ундирувларнинг таъминланиши ҳамда терговга қадар, дастлабки тергов ва суд процесси жараёнларида етказилган зарарлар ундирилиши бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда қўшма кўрсатма ишлаб чиқилди.

Унинг асосида олиб борилган ишлар натижасида жиноят ишлари бўйича судларнинг 2013 йил 9 ойи давомида зарарларни ундирув билан боғлиқ 35 миллиард 978 миллион сўмлик 9 966 та ижро ҳужжатининг 26 миллиард 414,4 миллион сўмлик 7 669 та иш ёки 73,4 фоизи ундирилган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида келиб тушган 39 миллиард 439,5 миллион сўмлик 11 494 та ижро ҳужжатининг 31 миллиард 26,9 миллион сўми ёки 78,6 фоизи ундирилиши таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг эса 101 минг 83 та, яъни 64 миллиард 313,6 миллион сўмлик ижро ҳужжати бўйича 56 миллард 796,1 миллион сўмлик ёки 88,3 фоизи ундирилиши таъминланди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 фоизга кўпдир.

Шунингдек, хўжалик ишлари бўйича судлар томонидан тақдим этилган зарарлар ундируви билан боғлиқ ижро хужжатлари бўйича ҳам ўтган 2013 йилнинг 9 ойига нисбатан жорий йилнинг мос даврида ундирув кўрсаткичлари 22,8 фоизга ошган.

Бир сўз билан айтганда, вилоят прокуратураси ташаббуси билан имзоланган қўшма кўрсатма ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Маълумки, Президентимиз томонидан жорий йил “Соғлом бола йили”, деб эълон қилиниб, “Соғлом бола йили” Давлат дас­тури тўғрисида”ги Қарори имзоланиши натижасида Суд департаменти тизимида ҳам бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Негаки, “Соғлом бола йили”да ёшларнинг моддий таъминоти билан боғлиқ масалалар суд ижрочиларига ҳам тааллуқлидир.

Амалдаги ижро қонунчилигига кўра, воя­га етмаган болаларнинг суд қарорига асосан моддий таъминоти учун уларнинг отаси ёки онасидан алимент ундириш суд ижрочилари зиммасига юклатилган бўлиб, жорий йилнинг ўзида вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун 5 миллиардга яқин алимент пули ундириб берилди. Албатта, биз бу борадаги ишларни янада кучайтиришимиз, мазкур йилда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар фойдасига ундирувлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим бўлади.

Маълумки, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини мажбурий ижро механизми орқали таъминлаш Суд департаментининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Лекин aҳo­лининг ҳуқуқий oнги вa ҳуқуқий мaдa­нияти юксaлиши жамиятимизда ихтиёрий ижро этиш механизми шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бошқармамиз томонидан аҳоли ўртасида ихтиёрий ижро этиш механизмининг афзалликлари тўғрисида мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари — маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тўлиқ тиклашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Меҳрож НАСРУЛЛАЕВ,

Cуд департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи

2014 йил, 50-сон.