-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ТАЛАБЛАРИ

20.01.2015

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ адлия бошқармасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳуқуқшунослари, ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда назорат қилувчи идоралар масъул ходимлари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги, ютуқлар ва муаммолар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашрларда эълон қилиниши ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш” мавзуида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётни ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунинг­дек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида ташкилий назорат ва юридик хизматнинг роли ва ўрни катта эканлиги таъкидланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятида ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан сессиялар муҳокамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий нашр­ларда эълон қилинишидаги талаблар борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

3-сон, 2015 йил.