-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Бу қизиқ

Судья ўзига ҳукм чиқарди

1874 ЙИЛ. Канадалик судья Фрэнсис Эванс Корниш ўзининг халқаро судьялик вазифасини бажариш асносида маст ҳолатда жамоатчилик жойида бўлганлиги учун ўзини ўзи суд қилишига тўғри келди. У ўзини айбдор, деб эълон қилди, суд чиқимларини тўлашини белгилади. Ҳамда беш доллар миқдорида жарима  солди. Сўнг баённомага қуйидаги жумлани ҳам қўшиб қўйишларини таъкидлади: “Фрэнсис Эванс Корниш! Сиз ўзингизни авваллари яхши тутганлигингиз учун, жарима бекор қилинади”.

 

Алданган томошабин

1991 йил. АҚШлик пивахўр Ричард Овертон Anheuser-Busch компанияси устидан ўн минг доллар талаб қилиб судга мурожаат этади. Унинг даъво қилишича, кунлардан бирида телевизор орқали Bud пивосининг рекламаси берилади. Унда ёши улуғ кишилар пиво истеъмол қилиб, яшариб кетади.  Шундан сўнг Ричард ҳам ҳар куни мазкур пивони ича бошлайди. Қанчалик кўп истеъмол қилмасин, мазкур пиво рекламасига бағишланган роликдагидек яшариб қолиш ҳолати унда кузатилмайди. Шу сабабли у компанияни судга беради ва иккинчи уринишда пулларини қайтариб олади.

 

Ўғирлик...ми?

2000 йил. Калифорниялик Серфер ҳамкасбларидан бирини унинг “ҳаяжонини ўғирлаганликда” айблаб, судга мурожаат қилади. Бироқ суд томонидан мазкур ишни кўриш рад этилади. Боиси бу ҳолатда ўзига тегишли бўлган “ҳаяжон ўғирлиги” орқасидан етказилган “оғриқ ва азоб”нинг баҳосини аниқлаш мумкин эмас эди.

 

Семизликка телеканалнинг дахли борми?

2004 йил. Висконсин штатининг Фонд-дю-Лак шаҳридан Тимоти Дюмушель телеканаллардан бирини турмуш ўртоғининг семириб кетганлигига сабабчи, деб айблаб, даъво билан судга мурожаат қилади. Унинг таъкидлашича, телевизор қаршисига “михланиб” ўтириб қолганидан, у ҳар куни ичадиган, чекадиган бўлган, аёли эса ортиқча вазнга эга бўлиб қолган. Бу иш юзасидан ўша даврдаги статистик маълумотларга кўра, Американинг 1058662 нафар ҳуқуқшунослардан фақатгина икки нафаргинаси даъвонинг судга киритилишида маъно борлигини эътироф этган бўлса-да, иш юқори судгача бориб етмайди.

 

“Инсон ва қонун” мухбири

Дилфуза ЭРГАШЕВА тайёрлади.