-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Инсон маънавияти ҳақида

Математик олимдан инсон

маънавияти тўғрисида сўрашди...

Олим шундай деди:

 

Агар, инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг...

***

 Агарда, у мислсиз ҳусн эгаси бўлса, 1 ни ёнига 0 ни  қўшамиз, демак, йиғинди 10 бўлди...

 Мабодо, инсоннинг давлати ­бисёр бўлса, яна битта 0 ни қўшамиз, энди йиғинди сон 100 бўлди...

***

 Майли, инсон насл насабли бўлса яна битта 0 қўшамиз ва энди йиғинди 1000 бўлди...

***

 Тасаввур этинг, инсон одобсиз, бадхулқ, маънан қашшоқ бўлса-ю, биз йиғинди сондан ўша 1 ни олиб ташласак... инсоннинг қиймати нолга тенг бўлиб, яъниким, қийматсиз бўлиб қолар экан...

***

Демак, инсон ўз қадр-қийматига эга бўлиши учун, маънан бой ва ҳақиқий олийжаноб қалб, виждон, иймон кишиси бўлмоғи зарур экан...