-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Фарғона вилояти: ҳуқуқий экспертиза борасида нима ишлар қилинди?

31.03.2015

ФАРҒОНА шаҳар ҳокимининг “Шаҳарда 2014-2015 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш (закладка) бўйича амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Мазкур лойиҳани тайёрлашда “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома талабларига риоя қилинмаган. Жумладан, унда бир қатор имловий ва терминологик хатолар мавжуд. Қолаверса, у юридик хизмат ходими томонидан имзоланган бўлса-да, юридик хизмат ходимининг айни лойиҳа бўйича тайёрлаши ва имзолаши шарт бўлган маълумотномасисиз ҳамда бошқа манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилмаган ҳолда тақдим қилинган. Шунинг учун лойиҳа тегишли хулоса асосида эътирозлар билан қайтарилди.

Умуман олганда, ҳар бир ҳужжат у қандай хусусиятга эга эканлигидан қатъи назар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда бўлиши шарт. Шундагина унинг ижроси билан боғлиқ муаммолар ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига ўрин қолмайди.

 

Неъматжон ҒОФУРОВ,

Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

11-сон, 2015 йил.