-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Сайёр суд мажлиси

05.05.2015

ПОЙТАХТИМИЗДАГИ Юристлар малакасини ошириш марказининг суд мажлиси залида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнабод туман суди судьяси М.Турғунова раислигида, Ш.Нуриддиновнинг котиблигида, томонлардан Яшнабод туман прокурори ёрдамчиси К.Нуруллаев ҳамда жабрланувчи З.Рахмоноваларнинг иштирокида, Жиноят кодексининг 169-моддаси, 1-қисми билан гумонланган И.Нишановга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд мажлисида Юристлар малакасини ошириш марказида тайёргарликдан ўтаётган судьяликка номзодлар иштирок этдилар.

Жараёнда марказ тингловчилари суд мажлисининг тайёрлов қисми, томонларнинг иши юзасидан кўр­газмаларини тинглашди. Суд процесси иштирокчиларидан давлат айбловчиси, гумонланувчи ва жабр­ланувчининг  иш юзасидан фикрларини кузатиб бордилар.

Сайёр суд мажлиси Президентимизнинг 2012 йил 30 ноябрдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, бўлажак судьяларнинг назарий тайёргарлиги суд амалиёти билан узвий алоқада олиб борилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

 

Фарҳод ШУКУРОВ,

Юристлар малакасини ошириш маркази Жиноий-ҳуқуқий

фанлар кафедраси доценти в/б