-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

ҚЎШТЕПАДА ЯНГИ ФҲДЁ

23.06.2015

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ томонидан аҳолига юридик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва самарадорлигини ошириш, тизимдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва давлат нотариал идоралари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2014 йилда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 22 та замонавий бино қуриб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда ҳам ҳукуматимиз томонидан аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ишларида қулайликлар яратиш мақсадида жойларда ФҲДЁ органлари ҳамда “Бахт уйлари” қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, 650 миллион сўм маблағ эвазига қурилган Фарғона вилоят Қўштепа туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг янги биносида ҳам соҳа ходимлари ва аҳоли учун барча қулайликлар яратилган.

Замонавий ва миллий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган ушбу “Бахт уйи”да ёш оилаларнинг никоҳини қайд этиш маросимини ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, оила қуриш арафасидаги ёшларга сабоқ беришга мўлжалланган “Оила дорилфунуни”, “Ёш оила қурувчилар мактаби” хонаси, маросимлар зали, ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хоналар бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган.

Зеро, Президентимиз томонидан таъкидланган “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, ислоҳот, энг аввало, инсон учун, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш учун”, деган инсонпарвар тамойил илгари сурилиб, изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилмоқда. Шу боис шаҳар ва қишлоқларимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, барпо этилаётган бино ва иншоотлар Ватанимиз ҳуснига ҳусн қўшмоқда.

Шундай экан адлия тизими ходимларининг янада самарали фаолият юритишлари учун яратилаётган бундай шароитлар аҳолига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар сифатини яхшилаш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

24-25-сон, 2015 йил.