-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Иштирокингиздан мамнунмиз

23.06.2015

МАЪЛУМКИ, матбуотда айтилган сўз кучли ва таъсирли. Таҳририятимиз билан ҳамкорликда, биз билан ҳамнафас ижод қилаётган муаллифлардан миннатдормиз. Улар қаламга олаётган мавзулар долзарблиги, ҳаётийлиги ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бироқ таҳририят имкониятидан келиб чиққан ҳолда ва айрим мақолалар мавзулари бир-бирига жуда яқинлиги боис, хатқутимизга келган материалларни қисқача шарҳлашни лозим топдик.

Фаол муаллифларимиздан бири тад­қиқотчи Мирислом Бадаловнинг “Кексалари эъзозланган юрт”, ИИВ бошқармаси бўлим бошлиғи, полковник Зикирилла Неъматовнинг “Инсон — жамиятнинг гавҳари” ҳамда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси — тинчлик ва осойишталик кафолати” мақолаларининг сарлавҳасиёқ ўқувчининг диққатини тортади. Мақолаларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг олий қадрият даражасида улуғланиши, бу борада амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар хусусида сўз боради.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда адлия тизимининг ўрни беқиёс. Жумладан, Адлия вазирлигининг масъул ходимлари Жаҳонгиржон Шерназаровнинг “Адвокатура институтининг тараққиёт одимлари” ҳамда Илҳомжон Абдусатторовнинг “Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва тугатишдаги имтиёзлар”, Камолжон Холиқовнинг “Ахборот”, Тошкент вилоят адлия бош­қармаси масъул ходими Фахриддин Қўлдошев билан Ангрен шаҳар 4-сон давлат нотариал идораси нотариуси Барно Каримова ҳаммуаллифлигидаги “Инсон ҳуқуқлари олий қадрият”, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари Б.Ғаффоровнинг “Туғилишни қайд этиш”, Р.Тошбоеванинг “Ҳуқуқ ва масъулият” номли мақолалари, шунингдек, Фар­ҳод Рустамовнинг “Инвестиция фао­лияти тўғрисида”ги қонун, Навоий вилоят адлия бош­қармаси масъул ходими Миркомил Базоровнинг “Жисмоний ва юридик шахс­ларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ёзган шарҳлари, Сирдарё вилоят адлия бош­қармаси масъул ходимлари  Отабек Мавлонбердиевнинг “Шартнома шартлари бажарилмаслигининг ҳуқуқий оқибатлари”, Рустам Эшбоевнинг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва қонунчилик” сарлавҳали материалларида аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда тизимда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдирилган.

 Шунингдек, бу борада аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатаётган нотариал идоралари ходимлари ҳам жуда фаол. Жумладан, Зангиота туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Лола Самархаджаеванинг “Воя­га етмаганларнинг розилиги шартми?”, Олмалиқ шаҳар ва Пскент туман давлат нотариал идораси нотариуслари Гулнора Парпиева ҳамда Умид Ниязовларнинг “Васиятнома”, Қумқўрғон туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Назира Абдуллаеванинг “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг пенсия таъминотига оид ҳуқуқлари ва қонунчиликдаги имтиёзлар”, Жиззах шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси Тоҳир Хайдаровнинг “Одам савдоси давр муаммоси”, Чимбой туман давлат нотариал идораси нотариуси Н.Мамбетниязованинг “Айирбошлаш учун давлат божи қанча?” мақолаларида соҳада амалга оширилаётган ишлар, фуқаролардан йўлланган саволларга жавоблар берилган.

Шу билан бирга Хўжайли туман 2-сон ФҲДЁ бўлими инспектори Гулсара Давлатмуратованинг “Гувоҳнома нега керак?”, Термиз шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Манзура Абдуллаеванинг “Никоҳ шартномаси”, Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси З.Касимованинг “Фарзанд келажагига масъулмиз”, Қамаши туман ФҲДЁ бўлими инспектори Санам Худойқулованинг “Оила эзгу умидларнинг олтин пойдеворидир” ҳамда “Никоҳдан ажралишнинг олдини олиш чоралари”, Урганч шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Наргиза Қурбанбаеванинг “Оила мустаҳкам бўлишида тиббий кўрикнинг аҳамияти”, Шарғун шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Дилдора Шарофутдинованинг “Мус­таҳкам оила — юрт келажаги”, Олий хўжалик судининг масъул ходими Олимжон Ражабовнинг “Келишув битими”, Кармана туманлараро суди раиси Нурали Рахмоновнинг “Ҳадя шартномаси: тузиш, эгалик ва бекор қилиш”, Кармана туманлараро суди судьяси ўулом Кушиевнинг “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқининг қонуний асослари”, Самар­қанд вилоят Ургут туманидан Узоқ Омоновнинг “Фаолият ва масъулият ҳисси”, ҳуқуқшунос Абдураҳим Сатторовнинг “Мукаммал қонун — осуда ҳаёт”, юридик фанлар номзоди Комил Исломовнинг “Маҳалла — миллий ҳуқуқий институт”, Риштон тумани “Қаландархона” масжиди имом хатиби Алижон Мингбоевнинг “Давлатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик”, “Ўзтрансгаз” АК матбуот хизмати масъул ходимлари Ботир Зияев ва Азамат Тўраевнинг “Газ таъминоти — турмуш фаровонлиги” номли мақолаларда ҳам муаллифлар ўзларининг ҳуқуқий қарашларини баён этишган.

Азиз муштарийлар, сизнинг фаол иштирокингиздан мамнунмиз. Келгусида эса Сизлардан янада мушоҳадали, долзарб мавзулардаги мақолаларни кутиб қоламиз.

 

Дилфуза ЭРГАШЕВА,

“Инсон ва қонун” мухбири

24-25-сон, 2015 йил.