-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Юридик хизмат бугунги кун талабига жавоб берадими?

14.07.2015

НАМАНГАН вилоят адлия бошқармасида давлат ва хўжалик бошқаруви, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бош­қаруви органлари юридик хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини тушунтиришга қаратилди.

Эндиликда, юридик хизматлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан амалдаги тартиб-таомилларга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги юристларнинг штат бирликларини қисқартириш ёхуд бошқа таркибий бўлинмаларга қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди. Ушбу хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

Шунингдек, ҳукумат қарорида адлия органларининг корхоналарда ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштириш, уларни яхшилашга доир методик тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳар чоракда корхона ва ташкилотлардан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда бу йўналишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан услубий ёрдам кўрсатиш йўналишидаги фаолиятини янада кучайтириш, сифатини ошириш масалалари ўз аксини топган.

 

Акрамжон АКРАМОВ,

Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими