-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Тошкентда Осиё чемпионати ўтказилади

08.05.2018

Тошкент шаҳрида 2018 йил 10–13 май кунлари спортнинг эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.

Ҳукуматнинг 6 майдаги фармойишига асосан Чемпионатнинг ташкилий қўмитаси ташкил этилиб, мутасадди ташкилотларга мазкур спорт мусобақасини юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа совриндорларига 2018 йилда Буэнос Айрес шаҳрида (Аргентина) бўлиб ўтадиган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этилади.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot