-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Президент қарори имзоланди

08.05.2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этишнинг чоралари, хусусун унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
 
Бундан ташқари, қарорда кўрсатилишича 2018 йил 1 августдан  “Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш “Сифат” маркази” давлат корхонаси тугатилиб, унинг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалари, функциялари ва ваколатлари Инспекцияга ўтказилади.