-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўксинма, онаизор (Қатра)

11.05.2018

МЕН бу аёлни ҳар тонг учратаман. Мен уни тўй-маърака, кўча-кўйда, ­одамлар орасида эмас, ҳар куни шу ерда — номаълум солдат хотирасига ўрнатилган ҳайкал олдида учратаман.

Ишга шошилаётган бўлсам ҳам ­онани кўргач, қадамларимни беихтиёр секинлатаман, унинг ҳара­катларини кузата бошлайман. У қў­лидаги икки-уч дона гулни ҳайкал пойига қўяди. Ўтиб-қайтиб кетаётган йўловчиларга бефарқ қарайди, бошини оҳиста эгади.

Бир неча дақиқа сукут сақлаб тургач, оҳиста орқасига бурилади. Унинг кўзларидан думалаб тушаётган ёшларни кўриб, дилим вайрон бўлади. Минг-миллионлаб оналар, сингиллар, аёлларни шундай кўйга солган урушни лаънатлайман. Шоиранинг сатрлари ёдимга тушади:

Уруш, номинг ўчсин жаҳонда,

Ҳамон битмас сен солган алам.

Яна кўз ўнгимда онанинг эгик қадди намоён бўлади. Унинг кўз ёшларини артиб қўйишни, далда беришни истайман.

— Қарагин, онаизор, ҳей чопқил­лаб юрган болакайларни кўряпсанми, ана, улар кулишяпти, шоду хуррам юри­шибди, ҳеч ташвиши йўқ. Буларга шундай осуда ҳаётни сенинг жангда ҳалок бўлган фарзандларинг яратди!

— Атрофга қара — баҳор! Юртимиз келинчакдай безанган. Ҳамма яратиш, бунёдкорлик билан банд, лабларида табассум. Булар сенинг шаҳид бўлган болаларингнинг жасорати туфайли бунёд бўлган фаровон ҳаётда тўлиб-тошиқиб, тинч умргузаронлик қиляпти!

 Ўксинма, онаизор. Ҳар ишимиз, ҳар ютуғимиз орқасида сенинг фарзандинг, Ватаннинг жасур ўғлонлари матонати ётибди.