-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

МИННАТДОРМАН!

15.05.2018

АСЛИ хитойликман. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни анчадан буён мақсад қилиб қўйгандим. Ривожланган мамлакатларнинг илғор технологияларини мамлакатга олиб ки­риб, савдо-саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини янада кучайтиришни истадим. Шу мақсадда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Давлат хизматлари марказига мурожаат қилдим. Тез фурсат ичида туманда савдо-сотиқ учун корхона очишда керакли барча ҳужжатлар билан танишдим. Қувонганим, марказ томонидан мен учун барча қулай шароитлар оз вақт ичида яратилди. Ҳеч қандай муаммоларсиз корхона очилди. Ҳозирда савдо-сотиқ йўлга қўйилиб, корхона иш фаолиятини бошлаб юборди.

Ўзбекистонда Давлат хизматлари марказлари тезкорлик билан ишлаётгани, фуқароларнинг оғири енгил бўлаётгани, бу марказлар чинданам халқ учун хизмат қилаётганидан қувондим. Давлат хизматлари ­агентлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

Али ҚОДИР,

тадбиркор.

(Андижон вилояти)