-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қонун кучга кирди

15.05.2018

 

1

 ҚОНУН моҳияти. Яқинда қабул қи­линган “Суд тергов фаолиятида фу­қа­роларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қа­бул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Респуб­ликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўрисида”ги Қонунга мувофиқ Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан ушланган шахсларни қа­моққа олиш тарзидаги сиртдан қўл­ланилган эҳтиёт чораси устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқлари кенгайтирилди. Шунингдек, ҳимоячига далилларни тўплаш ҳамда тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Мазкур Қонун суд-тергов фаолиятида фуқа­роларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя этишни таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслик, шунингдек, суд ва тергов органларининг масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Асосий жиҳатлари. Қонун билан, аввало, далилларни сохталаштирганлик (қалбакилаштирганлик) учун жиноий жавобгарлик белгиланди, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қонунга хилоф усуллар орқали ёки процесс иштирокчиларининг қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёхуд уларни чеклаш йўли билан олинган далиллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланди. Судларда жиноят ишлари бўйича очиқ муҳокама принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этишга тақиқ киритилди, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

2

 

 Жорий йилнинг 1 ап­релидан кучга кирган янги таҳрирдаги Фу­қаролик процессуал ко­дексида ҳам фу­қаролик суд ишларини юритишга оид бир қатор янги меъёрлар ўз ифодасини топган.

Янгиликлардан бири — янги таҳ­рир­даги кодексда судга мурожаат қилиш шакллари ҳақидаги норма киритилди.­ Унга кўра, судга мурожаат қилиш: фу­қаролик-ҳуқуқий муносабат­лардан келиб чиқувчи низолар бўйича — даъво аризаси шаклида; буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек, кодекс­да назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида; апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат этилганда — шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.

 

3

 Аризани кўрмасдан қолдириш учун асослар 5 тадан 11 тага кўпайтирилди:

— тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал ­этиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилганлиги;

— алоҳида тартибда юритиладиган ишни муҳокама қилиш вақтида судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиқиши;

— хотини ҳомиладор бўлган вақтда ёки бола ту­ғилгандан кейин бир йил давомида эр хотинининг розилигисиз никоҳни бекор қилиш тўғрисида даъво тақдим этганлиги;

— даъвогар томонидан аризани кўр­масдан қолдириш тўғрисида ариза берилганлиги;

— даъвогар томонидан низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаганлиги;

— мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза қонунда белгиланган муддатдан олдин ёки эгасиз мол-мулкни (ашёни) аниқлаш ва ҳисобга олишнинг қонунда назарда тутилган тартиби бузилган ҳолда берилганлиги.

 

Янги таҳрирдаги кодекснинг яна бир аҳамиятга молик жиҳати, унда процессуал мажбурлов чоралари ҳақидаги янги бобнинг жорий қилинишидир. Процессуал мажбурлов чоралари жум­ласига:

1. Кодексда назарда тутилган ҳол­ларда мажбурий келтириш;

2. Огоҳлантриш;

3. Суд мажлиси залидан чиқариб юбориш;

4. Суд жаримаси киритилди.