-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти этиб сайланди

04.06.2018
Жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Федерациянинг 2016-2017 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди ва унинг янги таҳрирдаги устави тасдиқланди.

Федерациянинг янги таҳрирдаги уставига кўра, унинг асосий мақсад ва вазифаси мамлакатда баскетбол спорт турини янада ривожлантириш, уни ёшлар ўртасида оммалаштириш ва тарғибот қилишдан иборат.

Шу билан бирга, конференцияда Ўзбекистон баскетбол федерацияси Президенти лавозимига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Давлетов Руслан Қуролтайевич сайланди.

Конференция якунида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг келгусидаги фаолиятининг самарасини янада ошириш юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб олинди.