-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

10.06.2018
Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтқазилди.
 
Мазкур ҳужжатга Ўзбекистонинг жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақларига нақд хорижий валюта ҳеч қандай чекловларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги ўзгартиришлар киритилган.
 
Шунингдек, жисмоний шахслар — норезидентларнинг ҳисобварақларига тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган, банк ҳисобварағидан  ва банк картасидан ечилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда топилган хорижий валюта ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.
 
Ҳуқуқий ахборот