-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Оворагарчиликка чек қўйилди

12.06.2018

Навоий вилоят адлия бошқармасига Навбаҳор туманидаги Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини, Ғужбоғ кўчаси, 45-уйда яшовчи фуқаро Исматилло Ҳақназаровнинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор туман бўлими томонидан пенсияси сабабсиз камайтирилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати фикримизга далил бўла олади.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам 2010 йил 1 майдан бошлаб собиқ Навбаҳор туман Ижтимоий таъминот бўлими томонидан фуқаро И.Ҳақназаровнинг пенсияси 2-гуруҳ ногиронликдан ёшга доир турдаги пенсияга ўтказилганлиги, бироқ ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтказиш учун асос бўладиган унинг аризаси мавжуд эмаслиги аниқланди.

Фуқаро И.Ҳақназаровнинг ногиронлик пенсиясини тиклаб беришни сўраб қилган мурожаатига асосан ногиронлик пенсияси тикланган ҳамда пенсия миқдори 482 232 сўмдан 662 687 сўмга ошганлиги ва бугунги кунда ушбу пенсия миқдори Президентимизнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига асосан оширилиб, 762 090 сўмни ташкил қилганлиги аён бўлди. Минг афсуски, бўлим томонидан И.Ҳақназаровга 2010 йилнинг май ойидан 2017 йилнинг октябрь ойига қадар бўлган давр оралиғидаги пенсия ўртасидаги фарқ аризани ўрганиш кунига қадар тўлаб берилмаган.

Шунга кўра, адлия бошқармаси томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Навбаҳор туман бўлимига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома ижроси натижасига кўра, фуқаро И.Ҳақ­назаровнинг пенсияси қайта ҳисобланиб, унга 24 миллион 092 432 сўм қарз тўлаб берилди.

Маҳлиё ТУРДИЕВА,

Навоий вилоят адлия бошқармаси масъул ходими