-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия бЎлимлари: бугун халққа, унинг дарду ташвишига яқин бораяпти

13.06.2018

Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятининг ҳар бир туманида адлия бўлимлари фао­лият бошлади. Қисқа фурсат ичида адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда, муаммоларини ҳал этишда, ҳуқуқий жиµатдан кўмак беришда ва давлат органларини юридик нуқтаи назардан назорат қилишда маълум натижаларга эришилди. Энг муҳими, адлия бўлимлари бугун халққа, унинг дарду ташвишига яқин бораяпти.

Шуҳрат НАЗАРОВ,

Денов туман адлия бўлими бошлиғи:

— Аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш, уларни янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан таништириш, уларда қонунларга нисбатан муносабатни, фикрни шакллантириш бугун энг муҳим масалалардан бири бўлиб турибди. Адлия органлари, жумладан, адлия бўлимларининг асосий мақсади, вазифаси ҳам, авваламбор, кенг оммага ҳуқуқий тушунча беришдир. Туманларда адлия бўлимларининг ташкил этилиши одамларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошишига, турли муаммоларининг ҳал этилишига, бир сўз билан айтганда, узоғи яқин, оғири енгил бўлишига хизмат қилади. Ана шу вазифаларни зиммамизга олган ҳолда бўлимимиз томонидан Денов туман фуқаролари ҳуқуқий манфаатларини кўзлаб иш олиб бораяпмиз. Ўтган яқин давр мобайнида республикамизнинг турли соҳалари бўйича янги қабул қилинган 1569 та қонун ҳужжатлари тумандаги 27 та давлат органлари ва ташкилотларига, 5 та хўжалик бошқаруви органларига, 7 та нодавлат нотижорат ташкилотларига, адвокатлик тузилмаларига электрон тарзда етказилди. Ушбу қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида ижросини ташкил этилиши юзасидан мониторинг ўтказишни кўзда тутаяпмиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг маз­мун-моҳиятини ижрочиларга етказиш мақ­садида туман ҳокимлигида ҳар ҳафта ўт­казиладиган “ҳокимлик соати”дан самарали фойдаланилмоқда. Унда асосан Адлия вазирлиги орқали юборилган брифинг материалларидан фойдаланиб, қонунлар моҳиятини аҳолига етказишга ҳаракат қилаяпмиз.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш со­ҳасидаги фаолиятда ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди. Денов туман ҳокимлигида ўр­ганиш олиб бориш жараёнида мурожаатларни кўриб чиқишда 70 га яқин қонунбузарлик ҳолати борлиги аниқланди, уларнинг 25­ таси жойида бартараф этилди. Қолган ҳо­латлар бўйича туман ҳокимига тақдимнома киритилди.

Бўлим ташкил этилгандан буён туман аҳолисидан 14 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатчиларнинг барчаси жисмоний шахс­лар, уларнинг мурожаатлари эса асосан инсон ҳуқуқлари соҳасига тааллуқлидир. Жами кўриб чиқилган мурожаатларнинг 8 тасини ижобий ҳал этишга муваффақ бўлдик.

Жамила МИРЗАЛИЕВА,

Денов туман, “Ўшор” маҳалласи фуқароси

— Денов туман “Ўшор” маҳалласида истиқомат қиламан. Туман ҳокимлиги захи­расида турган лалми, яъни суғо­рил­майдиган ер майдонида марҳум отам томонидан боғ барпо этилган эди. Бугунги кунда ундан фойдаланиб келаяпман, аммо ерга нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатим йўқ эди. Бунинг устига қизим ва ўғлим ҳам ишсиз. Шу сабабли отам барпо этган боғни ўз номимга деҳқон хўжалиги қилиб расмийлаштириб ­олиш масаласида амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилдим.

Бўлим ходимлари тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиб, масалани ўрганиб чиқишди. Уларнинг саъйи-ҳаракатлари билан ушбу боғ деҳқон хўжалиги сифатида номимга расмийлаштириладиган бўлди. Фарзандларим ҳам энди ишли бўлади. Туман адлия бўлимидан миннатдорман. Адлия бўлимларининг чиндан ҳам халқимизга нафи тегаяпти.

 

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Қоржов Чориев

тайёрлади.