-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Махсус гуруҳларни тамомлаганлар олий таълим муассасаларига ишга қабул қилинадими?

13.06.2018

Адлия вазирлиги томонидан 8 июнь куни Пойтахт бизнес марказида ташкил қилинган брифингда 2018 йил 5 июнда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори муҳокама этилди. Унда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакили таҳририятнинг қуйидаги саволига жавоб берди:

— Юқоридаги Қарорда ҳар бир олий таълим муассасасида 1-босқич давомида саралаб олинган энг иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этилиши, ушбу гуруҳ талабалари магистратурага мақсадли равишда қабул қилиниб, уларни олий таълим муассасалари кафедраларида ишлаш учун тайёрланиши белгиланган. Бу гуруҳларда дарс жараёни қандай олиб борилади? Мазкур гуруҳларни ва магистратурани тамомлаган талабалар бевосита олий таълим муассасалари кафедраларига ишга қабул қилинадими? 

— Қарорда ушбу банднинг киритилишидан мақсад олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар орасидан алоҳида иқтидор эгаларини аниқлаб олишдир. Битта гу­руҳга қабул қилинган талабаларнинг ҳаммасини ҳам бирдек иқтидорли, деб бўлмайди. Алоҳида гуруҳнинг саралаб олиниши эса келажакда етук кадрлар етишиб чиқишига омил бўлади. Қарорга му­вофиқ ушбу гуруҳ талабалари 2-босқичдан бошлаб алоҳида дастурлар асосида ўқитилади. Эътибор беринг, улар учун алоҳида ўқув дастурлари тузилиши маълум соҳада айнан шу гуруҳ талабаларини пухта, мукаммал ўқитиш имконини беради. Бу тизимда олий таълим муассасалари учун жуда керакли бўлган билимли ва иқтидорли мутахассислар юзага чиқишига шубҳа йўқ. Албатта, ушбу гуруҳлар битирувчилари магистратура босқичини тамомлаганларидан сўнг олий таълим муассасалари кафедраларига йўналиши бўйича ишга қабул қилиниши режалаштирилган.

 

Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

Мадамин АРИПТЖАНОВ жавоб берди.