-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳамкасбларимиз ҳаётидан: “Тушунтириш хати”

09.07.2018

Рахмонқул билан Навоий вилояти телерадиокомпаниясида ишлардик. Мен компания раҳбари, у ҳам шаҳар шифохонасида дўхтир, ҳам бизда диктор эди.

Шанба куни боғча ёшидаги ўғлиниям ­олиб келибди. Тўғридан-тўғри жонли эшит­тириш бошланди. Раҳмонқул студияда ­эшиттириш ўқиётган пайтда ўғли:

“Дада ташқарига чиқаман”, деворса бўла­дими?

Эшиттириш тугагач, Болтаевни хонамга чақирдим.

— Раҳмонқул, нима қилиб қўйдингиз, ўғлингизни гапи эфирга кетди. Энди жавоб беришга тўғри келади, — дедим.

 У ўғлини туртиб:

— Қани ўтир, тушунтириш хати ёз! — деди.