-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдори оширилди

10.07.2018
2018/2019 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Энг кам иш ҳақининг 45 баравари миқдорида – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг):

  • Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
  • Гуманитар фанлар;
  • Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
  • Социология ва психология;
  • Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
  • Ижтимоий таъминот;
  • Спорт фаолияти;
  • Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги.

Энг кам иш ҳақининг 46 баравари миқдорида – 8 млн 477 минг 800 сўм (илгари 7 млн 250 минг):

  • Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
  • Журналистика ва ахборот;
  • Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
  • Архитектура ва қурилиш;
  • Хизмат кўрсатиш соҳаси;
  • Транспорт.
  • Энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида – 9 млн 215 минг сўм (илгари 7 млн 900 минг):
  • Санъат;
  • Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш.

Энг кам иш ҳақининг 55 баравари миқдорида – 10 млн 136 минг сўм (илгари 8 млн 800 минг):

  • Иқтисод;
  • Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
  • Соғлиқни сақлаш.
  • Энг кам иш ҳақининг 60 баравари миқдорида – 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг):
  • Жаҳон сиёсати;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
  • Ҳуқуқ.

Манба: www.xs.uz