-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Иш қуролинг соз бўлса — машаққатинг оз бўлар

11.07.2018

Бугунги кунда Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, вилоятдаги соғлиқни сақ­лаш тизимида ўтказилган ўрганиш­лар жараёнида амалга оширилган ишлар билан биргаликда камчиликлар ҳам мавжудлиги аён бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил­ 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган “Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва улар­нинг малакасини ошириш тартиби тўғ­рисида”ги низомга мувофиқ ходимларнинг белгиланган муддатларда малака­сини оширганлиги ва аттес­тациядан ўт­­ганлиги ҳолати ўрганилганда, Наман­ган вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси, Чуст, Чортоқ, Учқўрғон, Уй­чи, Норин, Косонсой туман тиббиёт­ бир­лашмаларининг юридик хизмат ходим­лари белгиланган тартибда малака оширмаган ҳамда аттестациядан ўт­маганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги буйруғи билан тас­диқланган “Юридик хизмат хо­ди­ми­нинг­ иш жойини моддий-техника жи­ҳа­ти­дан жиҳозлашга доир минимал та­лаблар”нинг 4-бандида, битта штатдан­ иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт шаклидаги давлат органлари ва бошқармалари юридик хизмати 1 та алоҳида хизмат хонаси, мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф), 1 та сейф ёки ме­талл шкаф, замонавий компьютер­ техникаси, 1 та сканер, 1 та нусха­ кў­чи­рувчи аппарат, 1 та принтер, UPS қурилмаси, телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, телефон аппарати, интернет тармоғи, канцелярия анжом­лари (сони ва миқдори заруриятга кўра) билан таъминланиши белгиланган бўл­са-да, Чортоқ, Тўрақўрғон, Норин, Чуст, Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмалари томонидан юқоридаги талабларга панжа ортидан қаралган.

Меҳнат кодексининг 177-моддаси 1-қисмига кўра, иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳ­нат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши, меҳнат муҳофазаси қо­и­даларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши, ушбу Кодексга мувофиқ жамоа шартномаларини тузиши шартлиги белгиланган бўлса-да, Тўрақўрғон, Норин, Чуст, Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмалари, Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Наманган вилоят тери-таносил касалликлари диспансерида ҳуқуқшунос иш фаолияти учун юқоридаги минимал талабларда қайд қилинган ашёлар мавжуд эмаслиги сабабли белгиланган тартибда бандлик идораларига маъмурий таклифлар киритилди.

Натижада, юридик хизмат фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун тегишли мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда минимал талабларнинг ижроси таъминланиб, юридик хизмат ходимларига тегишли шарт-шароитлар яратилди.

Отабек РАҲИМОВ,

Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими