-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

11 июль — Бутунжаҳон аҳолишунослик куни: Оила — эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқидир

11.07.2018

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп давлат ҳисобланади. Демографик ўтишнинг ушбу палласида аҳолисининг аксариятини ёшлар ташкил этган мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, репродуктив саломатлик, соғлом фарзанд туғилиши ва оилани режалаштириш каби кенг кўламли тадбирлар ўтказилаётгани айни ҳақиқат.

Аҳолишунослик бўйича БМТ жамғармаси ва Хотин-қизлар қўмитасининг Бутунжаҳон аҳолишунослик кунига бағишлаб ўтказилган тадбир “Оилани шакллантириш — инсон ҳуқуқидир” мавзуига бағишланди.

Унда сўзга чиққанлар оилани режалаштириш инсоннинг асосий ҳуқуқи эканлиги, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, мамлакат ёшларининг таълими ва соғлиғини сақлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, имкониятларини ривожлантириш учун кўникма ва билимларни кенгайтириш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Миэко Ябута,

UNFPA нинг Ўзбекистондаги вакили:

— БМТнинг Аҳолисшунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) мана йигирма икки йилдирки, Ўзбекистон халқи ва ҳукумати билан ҳамкорликда репродуктив саломатлик ва инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини тўлиқ юзага чиқариш масалаларида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Оилани инсон ҳуқуқлари асосида шакллантириш, аёллар ва болалар саломатлигини таъминлаш энг муҳим йўналишларимиздан бири ҳисобланди. Бу эса аёллар жуфтлари билан ўз ҳаётларини режалаштириш истакларини амалга ошириш имкониятини тақдим этади.

Налия Канем,

UNFPA нинг Ижрочи директори:

— Оилани шакллантириш — бу нафақат инсон ҳуқуқи, балки у хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятини кенгайтиришда катта аҳамият касб этади. БМТнинг Аҳолисшунослик бўйича жамғармаси (UNFPA) ҳар бир аёл, ҳар бир эркак ва ҳар бир боланинг соғлом ҳаёт ва тенг имкониятлар борасидаги ҳуқуқларини таъминлашга кўмаклашувчи халқаро тараққиёт агентлиги ҳисобланади. Шунингдек, у мамлакатларга демографик тенденцияларни яхшироқ тушунишга кўмаклашадиган демографик маълумотларни тўплашда ва уларни таҳлил қилишда яқиндан ёрдам беради.

Шунингдек, давра суҳбатида гендер бўйича тақсимланган маълумотларни тўплаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оиладаги зўравонликка қарши курашга қаратилган ташаббусларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар берилди.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Инсон ва қонун” мухбири