-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

ДЙҲХХ ходимлари янги жамғарма маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади

12.07.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 6.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 514-сон қарорида шундай мақсад кўзланган.

Жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаюридик шахсни ташкил этмасдан фаолият юритади. Маблағларнинг шакллантирилиши ва сарфланиши ҳақидаги ахборот жадвалда келтирилган:  

Жамғарма маблағлари

Шакллантириш манбалари

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ДЙҲХХ ходимлари томонидан солинадиган ва Ўзбекистон ИИВнинг Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар махсус жамғармасига тушадиган жарималар суммасининг 10%и, махсус автоматлаштирилган фото- ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари

Харажатлар моддалари

Фақат ДЙҲХХ ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун фойдаланилади

(ДЙҲХХ ходимларининг лавозимлари рўйхати, уларни рағбатлантиришнинг аниқ шартлари ва мезонлари ИИВ ва МВ томонидан ишлаб чиқилаётган Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда қайд этилади)

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2018 йилдан кучга кирди.надиган номзодларнинг шахсий одоб-ахлоқ фазилатларига нисбатан қатъий талаблар тасдиқланади.

Манба: www.norma.uz

 

Сўнгги янгиликлар: