-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Жараён: Инобатга олинмаган иш стажи

12.07.2018

Инобатга олинмаган иш стажи

Ромитан туманида яшовчи фуқаро Г.Эгамова Бухоро вилоят адлия бош­қармасига мурожаат қилиб, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ромитан туман бўлими томонидан пенсия тайинлашда 2 йиллик иш стажи инобатга олинмаганлигини билдирди.

Бошқарма томонидан мазкур мурожаат батафсил ўрганиб чиқилиб, фу­қаро манфаатини кўзлаб судга ариза ки­ритилди. Натижада, фуқаронинг пенсия тайинлашда 2 йиллик иш стажини инобатга олиш мажбурияти юкланиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Кечиккан маош

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро И.Сафаров ҳамда Шофиркон туманида яшовчи фуқаро А.Амоновларнинг Бухоро футбол клуби МЧЖ томонидан ишлаган 2016-2018 йиллар давомидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган пул маблағлари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида важлар ўз тас­диғини топиб, ишлаган давридаги жами 10.636.060 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда фуқароларга етказилган маънавий зарарни ундириш бўйича тегишли судга даъво аризаси киритилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ногиронлик аравача муаммоси

Олот туманида яшовчи фуқаро Н.Каримов адлия бошқармасининг “Ишонч телефони”га мурожаат қи­либ, қизи Ф.Ҳамроқуловага ногиронлик арава­ча­си берилмаётганлигидан норозилигини билдирди.

Бошқарманинг аралашуви билан болалигидан ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаро Ф.Ҳамроқуловага ногиронлик аравачаси ажратилиши таъминланди.

Туйғун АЗИМОВ,

Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими