-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ойлик иш ҳақи тўланди

12.07.2018

Бекобод туман адлия бўлими томонидан ўтган бир ой давомида фуқаролардан келиб тушган 32 та ариза ва шикоятлар қисқа вақт ичида ўрганилиб, тегишли таъсир чоралари кўрилди.

Жумладан, адлия бўлими томонидан туманда фаолият юритаётган “Боқиева Назира” фермер хўжалиги бошлиғи Н.Боқиеванинг “Кучлик-нефт база” МЧЖ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида “Кучлик-нефт база” МЧЖ Бекобод филиалининг “Турон” фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчасининг катта оператори Б.А.Жумабоевнинг ёзган тушунтириш хатида ҳақиқатан ҳам “Боқиева Назира” фермер хўжалиги 100 литр ёқилғи мой олганлиги ва кам олганлиги тўғрисида мурожаат қилганида, 90 литрга ўзгартирганлиги кўрсатилган.

Лекин Н.Боқиева томонидан ёзилган тушунтириш хатида қўшимча 10 литр ёқилғи олмаганлигини маълум қилган. “Кучлик-нефт база” МЧЖ Бекобод филиалининг “Турон” 1-сонли шохобчаси ходимлари хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва тегишли прокурорлик таъсир чораларини қўллаш учун тўпланган ҳужжатлар туман поркуратурасига юборилди.

Шунингдек, бўлимга Бекобод туман Зарафшон ма­ҳал­ласида яшовчи фуқаро Арбузов Юрий Анатолевичнинг 2018 йил май ойи иш хақини ололмаётганлиги ҳақидаги шикоят аризаси келиб тушди. Ўрганиш давомида “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали Зафар туманлараро поч­та алоқа боғламаси томонидан 73 нафар ходимнинг 2018 йил май ойидан бери ишлаган даври учун 41 881 960 сўм миқдоридаги ойлик маоши бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Киритилган тақдимномага асосан, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали Зафар туманлараро почта алоқаси томонидан 2018 йил 25 июнь куни 41 881 960 сўм маблағ ходимларга тўлаб берилди.

Бародар РАҲИМОВ,

Бекобод туман адлия бўлими бошлиғи