-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Фуқаролик паспорти берилди

12.07.2018

Яшнобод туман адлия бўлими томонидан ҳозирги кунда тумандаги маҳаллаларда ташкил қилинган сайёр қабуллар ва “очиқ эшиклар куни” тадбирларида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, уларнинг ­муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилаяпмиз. Яшнобод туман Гўзал Маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказган сайёр қабулимизда фуқаро Назарова Халима мурожаат қилди. У илгари Яшнобод туман, Гўзал кўчаси, 16-уйда доимий рўйхатда турган. Суднинг қарорига асосан ушбу уйдан рўйхатдан ўчирилган. Аммо турмуш ўртоғининг укаси Ж.Назаров томонидан ўзининг ушбу хонадонда доимий рўйхатда турганлигини тасдиқловчи уй дафтарининг нусхаси берилмаганлиги сабабли Яшнобод туман ИИО ФМБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари унинг фуқаролик паспортини янги турдаги биометрик паспортга алмаштириб беришни рад қилган. Шу сабабли, Х.Назарова туман адлия бўлимидан фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам сўради. Адлия бўлими томонидан ҳолат ўрганиб чиқилди. Фуқаро Х.Назарова доимий рўйхатда бўлган хонадоннинг уй дафтари ИИО ФМБ миг­рация ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига тақдим этилишига муваффақ бўлдик. 2018 йил 26 июнь куни Яшнобод туман ИИО ФМБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан адлия бўлимига тақдим қилинган маълумотномага асосан фуқаро Х.Назарованинг фуқаролик паспортини янги турдаги биометрик паспортга алмаштириш тўғрисидаги ҳужжатлари қабул қилиниб, унинг маълумотлари Давлат персоналлаштириш маркази базасига киритилди. Эндиликда ҳеч бир муаммосиз Х.Назарова паспортини алмаштириш имкониятига эга бўлди.

Хуршид ҚУРБОНОВ,

Яшнобод туман адлия бўлими бошлиғи