-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ойлик маошим ундириб берилди

26.07.2018

Тоҳир АБИТОВ, Ўртачирчиқ тумани:

Ойлик маошим ундириб берилди

— МЕН 2012 йилдан буён Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧБ Ўртачирчиқ тумани қозонхонасида оператор лавозимида ишлаб келаман. Кейинги 5-6 ой ичида ойлик маошимни тўлиқ ололмай келаётган эдим. Вояга етмаган 3 нафар фарзандим бор.

Шундан сўнг июнь ойида Ўртачирчиқ туман адлия бўлимига мурожаат қилдим. Адлия бўлими то­монидан менинг манфаатимни кўзлаб, ололмай юрган ойлик маошим ҳам­да етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб бериш юзасидан судга даъво аризаси киритилди. Суднинг қарори билан Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧБ томонидан менга 4 263 707 (тўрт миллион икки юз олтмиш уч минг етти юз етти) сўм миқдоридаги ойлик маоши ҳамда етказилган моддий ва маънавий зарар тўлаб берилди. Мен оилам ва фарзандларим номидан туман адлия бўлимига миннатдорчилик билдираман.

“Инсон ва қонун” мухбири Фарида ҚОРАҚУЛОВА тайёрлади.