-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қонунчиликдаги янгиликлар

27.07.2018
2018-2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан тасдиқланган дастур параметрларининг бажарилишини таъминлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи тузилди. 
 
Дастурда жами 298 та лойиҳани амалга ошириш учун жами 1 100 366 млн сўм маблағ сарфланиши назарда тутилган бўлиб, лойиҳаларнинг 146 таси саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги, 103 таси йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация, 25 таси эса ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган.