-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Электрон БЮД тезроқ текширилади

03.08.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2018 йилдаги 605-сон қарори билан Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ҳужжатнинг эски таҳрири ўз кучини йўқотди.

Биринчидан, 1.07.2018 йилдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан интернет орқали реал вақт режимида БЮДни тўлдириб, божхона органларига тақдим этишга ҳақли эканликлари ҳисобга олинди. 

Шу муносабат билан декларант ЯИДХПнинг «Декларацияловчи шахслар рўйхати» интерактив хизмати орқали декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантириши лозим. Рўйхатда декларацияловчи шахснинг божхона органларига электрон декларацияни тақдим этиш ваколат муддати кўрсатилади. Электрон декларация хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналариномидан тақдим этилса, декларацияловчи шахс тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга киритилмайди.

Иккинчидан, энди келиб тушган электрон декларациялар ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан кейин – ЯААТ) томонидан автоматлаштирилган режимда дастлабки мантиқий назоратдан ўтказилади. Камчиликлар аниқланганда тизим мустақил равишда ва реал вақт режимида декларацияловчи шахсга электрон хабарнома юбориб, бу ҳақда уни хабардор қилади.    

Бу мазкур тартиб-таомилга сарфланадиган вақтни тежайди, сабаби илгари дастлабки текширувни божхона ходимлари амалга оширар, бунинг учун уларга 1 иш куни ва хатолар ҳақида хабардор қилиш учун яна 3 соат берилар эди.

Учинчидан, товарларни божхонада расмийлаштириш учун зарур рухсат этувчи ҳужжатлар рўйхати 28 банддан 23 бандгача қисқартирилди. Ҳужжатлар тегишли ваколатли органлар томонидан берилади, ЯААТга киритилади ёки узатилади. Бундай ҳужжатларнинг жами рўйхати – бу ерда.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.08.2018 йилдан кучга кирди.

Манба: www.norma.uz