-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия вазирлиги томонидан жойларда фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари аниқланди

06.08.2018

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари мактаб маъмурияти томонидан мактаб ҳудудида мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақида фотолавҳалар жойлаштирилган.

Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун жойига чиқиб ўрганиш ўтказилганда, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ўз тасдиғини топган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларига 15 нафар педагог-ходимлар жалб этилган.

Янгийўл туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 4 август куни 13-умумий ўрта таълим мактабида йиғилиш ўтказилиб, унда барча педагог-ходимларга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган мажбурий меҳнатни олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам бериш ва унинг асослари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, 2018 йил 6 август куни Янгийўл туман Халқ таълими бўлимига мактаб маъмуриятига нисбатан интизомий чоралар кўриш ҳақида тақдимнома киритилди.

Қуйида ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга ҳавола этилмоқда.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=10158630907256959&id=88521376958

 

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими