-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Давлат божхона қўмитасининг айрим хизматлари бекор қилинди

06.08.2018

ЯИДХПда Давлат божхона қўмитасининг 6 турдаги хизмати кўрсатилиши тўхтатилди 

Президентнинг 2018 йил 11 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3665-сон қарори ижроси юзасидан шундай қарор қабул қилинди. 

Бекор қилинган хизматлар рўйхати:

  1. Божхона брокери сифатида фаолият олиб боришга рухсатнома олиш.
  2. Товарларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)га рухсат олиш.
  3. Реэкспорт божхона режимига товарларни жойлаштириш учун рухсат олиш.
  4. Реимпорт божхона режими остида товарларни жойлаштиришга рухсатнома бериш.
  5. Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга рухсатнома олиш.
  6. Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида товарларни жойлаштириш ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш ҳақида рухсатнома олиш.

Сўнгги янгиликлар: