-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Фуқаро икки ой маошсиз ишлади шундан сўнг адлияга мурожаат қилди

08.08.2018

Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2018 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар умумлаштирилганда, жами 16 та ўрганиш ўтказилган, 292 нафар жисмоний шахснинг мурожаати кўриб чиқилган, ўтказилган ўрганиш ва мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида 1864 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган, мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли давлат органлари, идора ва ташкилотларга 22 та тақдимнома киритилган, 19 нафар ходимнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, 1 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бундан ташқари, ўтказилган ўрганиш ва мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида 9 нафар мансабдор шахс­ни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан судларга так­лифлар қиритилди, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан судларга 36 та 16 миллион 100 минг сўмлик даъво аризаси киритилиб, 32 та 13 миллион 670 минг сўмлик даъво аризалар қаноатлантирилди. 4 таси ҳозирги кунда судлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Шу ўринда биргина мисол келтириб ўтсак, Урганч шаҳри, 3-даҳа, 18-уй, 27-хонадонда яшовчи фуқаро Ким Георгийнинг “Хоразм иссиқлик манбаи” Давлат унитар корхонасида ишлаган даври учун корхона томонидан иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб, қилган оғзаки мурожаати кўриб чиқилди.

Мурожаатни кўриб чиқиш давомида фуқаронинг важлари ўз тасдиғини топди. Шундан сўнг Ким Георгийга жорий йилнинг апрель ва май ойларида “Хоразм иссиқлик манбаи” Давлат унитар корхонасида ишлаган даври учун жами 643 879 сўм пул маблағи пластик карточкасига ўтказиб берилди.

Санжар СОБИРОВ,

Хоразм вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими