-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия вазири Русланбек Давлетов: АҚШда бўлиб ўтган диний эркинлик масаласига бағишланган конференциядаги иштироки ҳақида

10.08.2018

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 24-27 июль кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида дин эркинлиги масаласига бағишланган вазирлар даражасидаги конференция бўлиб ўтган эди.

Конференция ишида дунёнинг 90 та мамлакати, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси делегацияси вакиллари, хусуан Ташқи ишлар вазири А.Комилов раҳбарлигидаги делегация Олий Мажлис Сенати раиси биринчи ўринбосари С.Сафоев, адлия вазири Р. Давлетов, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистондаги махсус вакили И.Иргашев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Б. Усмоновлар иштирок этди.

Бўлиб ўтган конференция ишида муҳокама қилинган масалалар, бўлиб ўтган учрашувлар ҳақида Адлия вазири Р.Давлетов Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига интервью берди.