-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Туризм соҳасидаги тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида

10.08.2018

15 август куни «Norma» профессионал ривожланиш маркази туристик компаниялар вакилларини «Барчаси туризм ҳақида»ги семинарига таклиф қилади. Соҳани ривожлантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ҳақида сўз юритилади.  

Сўнгги пайтларда янги меҳмонхона ва ресторанлар, тематик хиёбонларни қуриш ва мавжудларини ривожлантириш, туристик гуруҳларга хизмат кўрсатадиган автопаркларни янгилаш, туристлар ва меҳмондўстлик соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган компаниялар учун босма маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга кўпгина имтиёзлар жорий қилинди.

– Туризм тармоғи тадбиркорлик фаолиятининг истиқболли йўналишларидан ҳисобланади, – деб ишонч билдиради «Norma» МЧЖ эксперти Азизахон Тошхўжаева. – Туристик инфратузилмани ривожлантириш бўйича устувор масалаларни ҳал этиш мақсадида давлат томонидан тадбиркорларга имтиёз ва преференциялар берилмоқда. Улардан омилкорлик билан фойдаланиш керак. 15 август кунига режалаштирилган «Norma» ПРМ семинари мазкур масалани ҳал этишга қаратилади.

Туристик ва меҳмонхона хизматларининг моҳияти қонунчилик нуқтаи назаридан очиб берилишига, хизматларни лицензиялаш ва сертификатлаш талабларига, шунингдек уларга риоя қилмаслик оқибатларига алоҳида эътибор қаратилади. Туристик инфратузилма корхоналарини ҳисобга олиш ва уларга солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари эътибор марказида бўлади. 

Бу ерда семинар дастури билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин.

Манба: norma.uz

Сўнгги янгиликлар: