-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Сўраган эдингиз (П.Н. Андижон вилояти)

13.08.2018
Савол:
Мени 2 йил аввал директор ўринбосари лавозими бўйича ўтказилган танловдан ўтаолмаганлиги учун деган буйруқ билан меҳнат шартномамни бекор қилишган. Ваҳоланки танлов даврида вақтинча директор ўринбосари лавозимида бўлиб, меҳнатга лаёқатсиз яъни касал бўлиб танловдан бехабар бўлганман. Ҳозирги кунда ушбу масала бўйича тегишли мутасадди ходимларга шикоят қилишим мумкинми? (П.Н. Андижон вилояти)
 
Жавоб:
Қонунчиликка мувофиқ якка меҳнат низолари меҳнат низолари комиссиялари ёки туман (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилади.
 
Лекин ушбу ҳолатда мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилган.
 
Меҳнат кодексига асосан ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилиш керак.
 
Муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
 
Юқоридагиларга кўра мазкур ҳолатда тўғридан тўғри фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
 
 Суд даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан даъво аризани қабул қилмасликка ҳақли эмас. 
 
Суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди. 
 
Агар судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини аниқласа, даъвони рад этади.