-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Сўраган эдингиз (Т.Н. Жиззах вилояти, Пахтакор тумани)

13.08.2018
Савол:
Тадбиркорга молиявий жарима қўлланилган ва ҳалигача ушбу жарима тўланмаган. Яқинда эшитдимки ушбу жарималарни бекор қилиш бўйича қарор чиқибди. Шу тўғрими? (Т.Н. Жиззах вилояти, Пахтакор тумани)
 
2018 йил 27 июлдаги Президент фармони (http://lex.uz/docs/3839746) билан айрим турдаги тадбиркорларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди (ҳисобдан чиқарилди).
 
Жавоб:
Агар саволда назарда тутилган тадбиркор ушбу тоифага кирса, уни қарзидан воз кечилган. Яъни:
 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркор;
 давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахс. 
 
Қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.