-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Сўраган эдингиз (Т.Б. Жиззах вилояти, Фориш тумани)

13.08.2018
Мен меҳнат таътилига чиққан эдим. Энди ташкилот раҳбаримиз иш кўплигини рўкач қилиб чақириб оламан деяпти. Агар мен ишга қайтсам меҳнат таътили тўлови ва моддий ёрдам пулларини ола оламанми? (Т.Б. Жиззах вилояти, Фориш тумани) 
 
Ушбу ҳолатда меҳнат таътилидан чақириб олиниш учун амалдаги қонунчиликка асосан ходимнинг розилиги керак бўлади. Розилик берилмаса ходимни ишга жалб қилиш мумкин эмас. Ўз розилиги асосида таътилдан чақириб олинганда, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши лозим.
 
Таътил учун эса ҳақ тўлаб берилади. Меҳнат кодексига мувофиқ таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилиши лозим.