ННТнинг чет эллик ходимлари учун – аккредитация карточкасининг янги шакли

У адлия вазирининг 15.08.2018 йилда 3055-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланди.
Янгиланган карточка (фотосуратдаги) буйруққа иловада кўрсатилган. Ҳужжат эълон қилингандан кейин янги шаклдаги карточкалар берилади, бироқ бунгача берилганлари амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аккредитация карточкаси чет эл фуқаросига Ўзбекистонда бўлиш ва меҳнат фаолиятини, бироқ фақат уни қабул қилаётган ННТда амалга ошириш ҳуқуқини беради.
ННТнинг, ш.ж. диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимлари, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзолари аккредитациядан ўтказилади.
Аккредитациядан ўтказиш учун қабул қилаётган ННТ Адлия вазирлигига зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза беради ва 5 ЭКИҲ миқдорида йиғим тўлайди. Ариза 1 ой мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2018 йилдан кучга кирди.
Сўнгги янгиликлар:
- Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига ўтказилди
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди
- Ҳуқуқий ахборот (2019 йил, 3 сон)
- Хорижга чиқиш учун қандай паспорт керак? (2019 йил, 3 сон)
- Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
- “АНДИЖОН-ФАРМ” ЭИЗ ташкил этилди
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- 2019 йил 11 январь куни навбатдаги “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжумани ташкил этилди
- 18 ёшгача паспорт олмаганлик учун жарима тўланмайди