-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Мен дардимни кимга айтаман

13.09.2018

Ҳурматли таҳририят!

Мен Республика Банк-молия ака­демиясини тугатиб, банк тизими­даги фаолиятимни 2001 йил­да­ бош­ладим. 2014 йил “Ўз­са­ноат­қу­ри­лиш­банк” АТБ билан меҳ­нат шарт­номаси тузилди.

2017 йил февраль ойида мен билан банк ўртасида тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига биноан бекор қилинди.

Меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган деб ҳисоблаб, ишга тиклашда амалий ёр­дам сўраш мақсадида Ўз­бе­кис­тон касаба уюшмалари федерация­си­га ариза билан мурожаат қилдим. Ишга тиклаш юзасидан ке­чик­ти­риб бўлмас чоралар кўриш ўр­ни­га, Федерация масъул раҳбар хо­димлари қонуний манфаатларим оёқ­ости бў­лишига шароит туғ­ди­риш­­ди.

Мазкур ташкилот томонидан амалий ёрдам кўрсатилмагач, ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво ариза киритдим. Бироқ Юнусобод туман прокуратурасининг даъвони қаноатлантирмаслик тўғрисидаги асослантирилмаган фик­рига биноан суд даъво талабларимни рад этди.

Даъво талабларим қуйи инс­тан­­ция судлари томонидан қа­но­ат­­лантирилмаганлиги боис Олий суд­га назорат тартибида кўриб чи­қиш учун шикоят тақдим этдим. Олий суд шикоятим ва унга илова қилган далилий ҳужжатларимни лозим даражада ўрганмасдан туриб, қуйи инс­танция судларининг қарорларидаги бирёқлама хулосаларни асос қил­ган ҳолда 2017 йил 16 октябрда 12-7477-17-сонли хат берди.

Олий суд шикоятимда келти­рилган важларим билан келишмаслигини касаба уюшмалари фаолиятига доир ва инсон ҳу­қуқ­лари соҳасидаги, шунингдек, амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилмаган хулосалар билан асослаган.

Мен бу хулосадан норози бў­либ, 2017 йил 31 октябрь куни ­Олий суд раиси қабулида бўлиб қай­­тадан шикоят тақдим этдим. Орадан 4 ой ўтгандан кейингина 2018 йил 27 февраль санаси билан 12-7477-17-сонли жавоб хати олдим. Хатда “Сизга 31.10.2017 йилдаги 12-7477-17-сонли хат билан жавоб берилган”, деган қисқа жумлалар билан жавоб берилди. Шундан кейин ҳам 10 га яқин ариза билан қайта-қайта мурожаат қилдим. Аммо “Сизга 31.10.2017 йилдаги 12-7477-17-сонли хат билан жавоб берилган”, деган жумладан иборат бўлган қисқа мазмундаги хат олавердим.

2018 йилнинг 11 май куни Ўзбе­кистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов қабулида бўлдим. Қабул давомида амалдаги қонунчиликда бел­гилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркин­лик­ларим Олий суд томонидан ҳи­моя қилинмаётганлигини ва бу борадаги мурожаатларим холис кўриб чиқилмаётганлигини баён этиб, ҳу­қуқларим тикланишида амалий ёрдам сўрадим.

Мурожаатим Адлия вазирлигининг малакали ҳуқуқшунос ходимлари томонидан ҳар томонлама далиллар асосида ўрганиб чиқилиб, шахсан Адлия вазири имзоси билан ­Олий суд раиси номига хат йўлланди. Хатда меҳнат шартномаси бекор қилинишида амалдаги бир қатор қонун ҳужжатлари қўпол равишда бузилганлиги қайд этилган.

Хатда Меҳнат кодексининг 101-­моддаси талаблариги риоя этилмасдан, яъни иш берувчининг банк касаба қўмитасига ёзма тақдимнома киритилмаганлиги, банк касаба қў­митасининг ҳуқуқий асосларга эга бўлмасдан туриб меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш масаласини кўриб чиқилганлиги таъкидлаб ўтилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кен­­­­­гаши Раёсатининг 19.04.2016 йил­­­даги 2-11-сонли қа­рори билан тасдиқланган “Касаба уюшма­си ор­ганида иш берувчининг тақ­дим­но­масини кўриб чиқиш” тартибининг 11-бандида “Масаласи кў­рилаётган ходим тегишли касаба ­уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун етарли имконият ­яратиши лозим.

Ходим мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда (тилхат топшириш ёки почта орқали юбориш йўли билан) хабардор қилиниши шарт”, деб белгилаб қўйилган.

Ходимнинг йиғилишда иштирок этиши касаба уюшмаси томонидан қабул қилинадиган қарорнинг адолатлилигини таъминлайди. Шу­­­­­­нингдек, ходим ушбу тартибнинг 13-бандидаги ҳуқуқларидан тў­­­лақонли фой­даланган ҳолда ўзи­нинг­ қо­ну­­ний манфаатларини ҳимоя қи­­лиш мақсадида касаба уюшмаси йи­­­ғилишига адвокат ёки инсон ҳу­қуқ­ларини ҳимоя қилувчи ташкилот мутахассисини вакил сифатида так­лиф этиши ва қўмитанинг иш берувчи таъсир доирасига тушиб қолган ҳолда адолатсиз қарор қа­бул қилиши олдини олиши мумкин бўлади.

Айнан шу сабабли Меҳнат кодекси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳу­қуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўл­ланилиши ҳақида”ги 12-сонли қа­рори асосида ишлаб чи­қилган мазкур Тартибга барча касаба уюшмалари органлари қатъий риоя этишлари мажбурий ҳисобланади.

Амалда касаба уюшмасининг йи­ғилишида менинг иштироким таъминланмаган. Олий суд эса ушбу ҳолат юзасидан жавоб хатида “Банкнинг амалдаги жамоа шартномасида касаба уюшмасининг бундай йиғилишида ходимнинг шахсан иштирок этиши таъминланиши шартлиги назарда тутилмаган.

Ўзбекистон касаба уюшмала­ри федерацияси кенгашининг ­19.­04.2016 йилдаги 2-11-сонли қа­рори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси органида иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш” Тартибига банк касаба уюшмасининг риоя этмаганлиги иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғини бекор қилишга асос бўла олмайди. Сабаби, банк раиси касаба уюшмасининг розилиги олингандан кейин буйруқ чиқарган” жумлаларни акс эттирган.

Касаба уюшмаси томонидан меҳ­­нат шартномасини бекор қи­лиш­­га розилик бериш масаласини кў­риб чиқишнинг тамойиллари жамоа шарт­­номаси билан тартибга со­­лин­­маслиги, бу борада Олий суд Пле­нумининг 17.04.1998 йилдаги “Суд­лар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 12-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган алоҳида меъёрий ҳужжат борлиги ва ушбу ҳужжат талаблари бажарилиши мажбурий ­эканлиги инобатга олинмаган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолати ҳам Адлия вазири томонидан Олий суд раиси номига йўлланган хатда ўз аксини топган.

Судлар томонидан қарорлар қа­бул қилишда адолат тамойилларига амал қилинмаганлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ишга тиклаш тўғрисида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатимни кўриб чиқиш жараёнида ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк”да меҳ­нат шартномасини бекор қи­лишда йўл қўйилган қонун­бузилиш ҳолатлари юзасидан Инсон ҳу­қуқ­лари бўйича Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси миллий маркази директори А.Саидов Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Бош прокуратурасига про­­­курорлик таъсир­ чораларини қўл­­­­лаш мақсадга му­вофиқлиги ва­ қонунбузилиш ҳолатларига тегишли муносабат билдириш юзасидан хулоса берган.

Юқоридагилар билан биргаликда меҳнат шартномаси вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлган пайтимда бекор қилинган бўлиб, банк мансабдорлари меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳа­қидаги буйруқни орқа сана билан, яъни менинг охирги иш куним билан расмийлаштириб қўйишган. Ва­ҳоланки, бу қонунбузилиш ҳолати судда менинг қонуний манфаатларимни ҳимоя қилиб қатнашган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Эсо­­новнинг судга тақдим этган ху­ло­сасида ҳам, Инсон ҳуқуқлари бў­йи­ча Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг хулосасида ҳам ўз аксини топган. Ушбу ҳолатларни тасдиқловчи далилий ҳужжатларим эса нафақат қуйи инс­танция судлари томонидан, балки Олий суд судьялари томонидан ҳам ўрганилмаган ва ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Олий суднинг 12-7477-17-сонли хатида меҳнатга қобилиятсизлик ва­­рақаси буйруқда акс эттирилган са­­надан кейин очилганига ишора қилиб, “Шикоятингиздаги меҳ­нат муносабатлари меҳнатга қо­би­­­лиятсизлик даврида бекор қи­лин­ганлиги ҳақидаги важларингиз асоссиздир, сабаби меҳ­нат шарт­номаси 17 февралда бекор қилинган бўлса, сиз 20 февралдан 1 мартгача меҳнатга лаётқатсиз бўл­гансиз”, деган гаплар киритиб ўтилган холос. Яъни, буйруқ санаси билан меҳнатга лаёқатсизлик ва­рақаси очилган санани солиштириб қўя қолишган.

Давлатимиз раҳбарининг суд­ тизимини ислоҳ қилишга қара­тил­ган Фармон ва қарорлари ижроси қачон ўз ифодасини топади?

Давронбек РАЖАПОВ,

Юнусобод  тумани